Россия элчиси: Тошкентдаги ёдгорликнинг олиб ташланиши Ўзбекистон сиёсатига зид
Россия дипломатик миссияси Дархон маҳалласида Улуғ ватан уруши қаҳрамонлари хотирасига қўйилган ёдгорликнинг олиб ташланиши муносабати билан пойтахт ҳокимиятига расмий хат йўллади. Ҳозирча маъмурият жавоб хатини юборгани йўқ
Ўзбекистондаги РФ элчихонаси Тошкентнинг "Дархон-3" маҳалласида қурилиш ишлари туфайли жойидан олиб қўйилган Улуғ ватан уруши қаҳрамонларига қўйилган ёдгорлик билан боғлиқ воқеадан қаттиқ ташвишдалигини билдирди. Дипломатик миссия Sputnik Ўзбекистон нашрига Ўзбекистон пойтахти ҳокимлигига тегишли мактубни йўллаганини маълум қилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев фикрича, Улуғ Ватан уруши қаҳрамонлари хотираси шарафига қўйилган ёдгорликни жойидан қўзҳатмаслик ҳам мумкин эди, қурилиш ишларига монумент ҳалал бермаган.
"Менинг қароргоҳим шаҳарнинг мана шу ҳудудида жойлашган ва мен бу акциянинг тирик гувоҳиман. Менинг назаримда у Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти томонидан Улуғ Ватан уруши йилларида ўзбекистонликларнинг жанговар ва меҳнат қаҳрамонликлари хотирасини сақлаб қолиш бўйича олиб борилаётган сиёсатга зид", - дея изоҳ берди элчи.
Ушбу муносабат билан Россия дипломатик миссияси раҳбари Тошкент ҳукуматини юз келган вазиятга ойдинлик киритиш ва монументни қайта тиклаш бўйича чоралар кўришга чақирмоқда.