Украина Ўзбекистон шакар импортини тўхтатганидан шикоят қилди
(last modified Sun, 02 Dec 2018 05:40:50 GMT )
декабр 02, 2018 10:40 Asia/Tashkent
  • Украина Ўзбекистон шакар импортини тўхтатганидан шикоят қилди
    Украина Ўзбекистон шакар импортини тўхтатганидан шикоят қилди

Украинада ишлаб чиқарилган шакар Ўзбекистонда туширилмаяпти ва разтаможка қилинмаяпти, деб арз қилмоқда Украина миллий шакар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси

Sputnik. Қатор нашрлар Украина Ўзбекистон шакар импортини тўхтатгани ҳақида шикоят қилгани ҳақида хабарлар эълон қилди.

Айтилишича, "Укрцукор" - Украина миллий шакар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси шакар Ўзбекистонда юкдан туширилмаётгани ва разтаможка қилинмаётгани ҳақида баёнот билан чиққан.

"Шакар импортининг бу тариқа фавқулодда тўхтатилиши аввал имзоланган шартномалар шартлари бажарилмаслигига олиб келади. Охирги ярим йилда шакар импортчиси асосан Ўзбекистон бўлганини инобатга олсак, Украина асосий "бозори"дан маҳрум бўлмоқда", деган "Укрцукор" вакили.

2017—2018 йилларда Украина ташқи бозорларга 560,4 минг тонна шакар етказиб берган. Хусусан, Ўзбекистонга 79,1 миллион долларга 209,9 минг тонна шакар импорт қилинган.

Ёрлиқ