Ўтган йили Ўзбекистонда 1900 киши ОИТС туфайли вафот этган
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i40534-Ўтган_йили_Ўзбекистонда_1900_киши_ОИТС_туфайли_вафот_этган
2017 йили Ўзбекистонда тахминан 1900 киши ОИТС туфайли вафот этгани аниқланган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 02, 2018 18:16 Asia/Tashkent
  • ОИТС
    ОИТС

2017 йили Ўзбекистонда тахминан 1900 киши ОИТС туфайли вафот этгани аниқланган.

БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури — ЮНЭЙДС маълумотларига таяниб Дарё сайтининг хабарига кўра, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонда бу ҳалокатли касалликка қарши 2001 йилдан буён маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан бирга курашиб келган.

Қўшма дастурлар туфайли Ўзбекистондаги яна кўплаб кишилар бу касалликни ўз вақтида аниқлаш, сифатли парвариш, ҳаётий зарур антиретровирус даволаниш ҳамда ўз жамоаларидан ижтимоий кўмак олишга муваффақ бўлди.