Ўзбекистон жаҳон терроризм индекси сўнгги поғонасидан жой олди
декабр 05, 2018 17:18 Asia/Tashkent
Ўзбекистон жаҳон терроризм индексида рўйхатнинг 134-чи яъни энг сўнгги поғонасидан жой олди.
Спутник сайтининг хабарига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон 134-поғонадан жой олди. Етакчи мамлакатлар учлигига Ироқ, Афғонистон ва Нигерия кирди, рўйхатнинг ўртасидан Тожикистон, 34-ўриндан эса Россия жой олди.
Терроризм жаҳон индекси (GTI) «террорчилик таъсирини» акс эттириб, ижтимоий-иқтисодий шароитлар, геосиёсий омилларнинг радикал оқимлари омиллари таҳлили асосида қурилади. Рўйхатга 163 та мамлакат кирган.
Ҳисоботни Австралия иқтисодиёт ва жаҳон тадқиқот Институти тайёрлади