Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо уруши украиналикларга қимматга тушади-ми?
Россия Ижтимоий ва сиёсий тадқиқотлар маркази директори Георгий Фёдоров Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо урушининг оқибатлари ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон декабрда Украинадан шакар импортини тўхтатиб қўйди. Кўпчилик буни Украинанинг Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан субсидияга қарши суриштирув ишлари ўтказилиши билан боғлади. Кейинроқ эса суриштирув ишлари бекор қилинганлиги маълум бўлди.
Дарё сайтининг хабарига кўра, «Украина томонидан қабул қилинаётган Ўзбекистон билан айрим савдо муносабатларини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор унинг ғалабасидан кўпроқ йўқотишига олиб келади. Украинадан Ўзбекистонга маҳсулотлар экспорти қиймати Ўзбекистондан импортнинг учдан ортиқ баравар ортиқлигини инобатга олсак, етказиб беришдаги узилишлар жиддий йўқотишларга олиб келади», — деб ҳисоблайди Фёдоров.