Сенат мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими ва Молия вазири баҳслашди
(last modified Thu, 13 Dec 2018 12:54:34 GMT )
декабр 13, 2018 17:54 Asia/Tashkent
  • Сенат мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими ва Молия вазири баҳслашди
    Сенат мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими ва Молия вазири баҳслашди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев молия вазиридан ўз нутқида нима сабабдан Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги инвестиция соҳасидаги асосий «рақиби» Қозоғистон солиқ тизимидан эмас, Европа мамлакатлари солиқ тизимидан мисол келтирганини сўради.

Олий Мажлис Сенатининг ХVII мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги масала муҳокама қилинаётган пайтда молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасида мазкур масала юзасасидан баҳс-мунозара кузатилди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев молия вазиридан ўз нутқида нима сабабдан Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги инвестиция соҳасидаги асосий «рақиби» Қозоғистон солиқ тизимидан эмас, Европа мамлакатлари солиқ тизимидан мисол келтирганини сўради.

«Бугун жаҳонда инвестициянинг ҳар бир доллари учун катта кураш кетмоқда. Ҳозир Жамшид Қўчқоров ўз нутқларида Латвия, Венгрия ва Франция солиқ тизимини мисол қилиб келтириб ўтдилар. Бироқ, инвестор бозорга киришдан олдин Марказий Осиё бозорини ўрганади. У Ўзбекистон ёки Қозоғистондан бирини танлайди. Бизнинг инвестор учун курашдаги асосий рақибимиз — Қозоғистон. Бизнинг ушбу масалада Қозоғистондан устун томонимиз борми? Нима учун биз Латвия солиқ тизимидан ўрнак олишимиз керак? Биз ўз солиқ тизимимиз билан инвесторни жалб қила оламизми?.

Қозоғистонда даромад солиғи 10 фоиз, қўшимча қиймат солиғи 12 фоизни ташкил этса, бизда бу кўрсаткич мос равишда 12 ва 20 фоизни ташкил этади», — дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Жамшид Қўчқоров Тошкент шаҳар ҳокимининг саволига жавоб берар экан, Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун биринчи навбатда Марказий Осиё мамлакатлари билан рақобатлашишини таъкидлади.

«Агар жаҳондаги солиқлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистонга инвестиция киритаётган хорижий инвесторлар учун деярли тўланиши лозим бўлган солиқлар қолмаяпти, шунинг учун ставкалар уларга таъсир кўрсатмайди. Қўшимча қиймат солиғи ҳақида гапирадиган бўлсак, у кўпроқ импорт билан яъни мамлакатнинг савдодаги рақобатбардошлигига боғлиқ. Рақобат фақат солиқ ставкалари билан белгиланмайди. Инвесторлар бирор соҳага маблағ киритиш ҳамда молиқларни ҳисоблашдан олдин хорижий инвестициялардан даромаднинг қайтиб келиши каби каби кўрсаткичларга ҳам эътибор беради», — дейди молия вазири.

Ёрлиқ