Лойиҳа 2025: Доналд Трампнинг ҳокимиятни жамлаш ва демократларни жазолаш воситаси
-
Лойиҳа 2025: Доналд Трампнинг ҳокимиятни жамлаш ва демократларни жазолаш воситаси
АҚШ президенти дастлаб консерватив “2025-йил” лойиҳасидан узоқлашганига қарамай, эндиликда уни амалга оширишни кун тартибига қўйди. Тапҳлилчиларга кўра, Оқ уйда ҳокимиятни жамлаш, мустақил инстутларни заифлаштириш ва Демокртик давлатларни жазолашни мақсад қилан баҳсли дастур.
“Лойиҳа 2025"”консерватив Heritage Foundation томонидан ишлаб чиқилган 900 саҳифали режа бўлиб, федерал ҳукуматни қисқартириш, президенти ҳокимиятни кучайтириш, иммиграция ва чегара хавфсизлигини кучайтиришга чақиради. АҚШ президенти Доналд Трамп сайловолди кампанияси давомида ушбу режанинг айрим қисмларини " бўрттириб юборилган ва реал бўлмаган" деб атаган бўлса-да, Оқ уйга кирганидан кейин унинг амалга оширилишини олқишлади. Бироқ, ҳисоботлар шуни кўрсатадики, ушбу дастурнинг ривожланиш суръати 2025 йил августидан бери сезиларли даражада секинлашган. Project Tracker веб-сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, қўйилган 318 та мақсаддан ҳозиргача тахминан 48 фоизи амалга оширилган ва ёздан бери ҳар ойда фақат битта мақсад амалга оширилган. ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) бюджетгнинг қисқариши "Лойиҳа 2025" режасини амалга ошириш натижаларидан бири бўлди. Танқидчилар 2025 -йилгача бўлган лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши ҳокмиятнинг президент қўлида мисли кўрилмаган даражада тўпланиши ва шахс экринликлари, озчиликлар ва федерал институтлар мустақиллининиг чекланишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Шунга қарамай, Доналд Трамп ўзи айтганидек, "демократик таянчлар" бўлган институтларни йўқ қилиш бўйича қарор қабул қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Таҳлилчиларниннг фикрича, Доналд Трамп ҳукуматининг ёпилиши эҳтимолидан Демократик давлатларга босим ўтказиш ва лойиҳанинг қолган қисмларини амалга оширишни теззлаштириш воситаси сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Лойиҳа мақсадларига эришиш суръати пасайган бўлса-да, экспертлар унинг сиёсий ва таркибий таъсири 2026 йилги оралиқ сайловларигача давом этишини тахмин қилмоқда.