Обид Асомов дафн этилди
(last modified Sat, 15 Dec 2018 10:22:40 GMT )
декабр 15, 2018 15:22 Asia/Tashkent
  • Обид Асомов дафн этилди
    Обид Асомов дафн этилди

14 декабрь куни вафот этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов бугун, 15 декабрь куни «Камолон» қабристонида дафн этилди.

Жаноза намози 13:00 да Тошкент шаҳридаги «Камолон» масжидида ўқилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сўз устаси Обид Асомов 14 декабрь куни Тошкентдаги 1-шаҳар клиник шифохонасида вафот этди.