Тошентда 19 ёшли қиз икки йигитни пичоқлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41326-Тошентда_19_ёшли_қиз_икки_йигитни_пичоқлади
Жорий йилнинг 6 октябрь куни тахминан соат эрталабки 04:40 да Яккасарой тумани Фаробий кўчасида жойлашган «Ниҳол» тунги клуби яқинида икки йигитга пичоқ билан зарба берган қизга ҳукм ўқилди.
(last modified 2018-12-21T09:08:19+00:00 )
декабр 21, 2018 14:08 Asia/Tashkent
  • Тошентда 19 ёшли қиз икки йигитни пичоқлади

Жорий йилнинг 6 октябрь куни тахминан соат эрталабки 04:40 да Яккасарой тумани Фаробий кўчасида жойлашган «Ниҳол» тунги клуби яқинида икки йигитга пичоқ билан зарба берган қизга ҳукм ўқилди.

Дарё сайтининг судланувчининг сўзларига таяниб хабар беришича, жанжал эркакларнинг бири қизнинг онасининг оёғига тепганидан кейин содир бўлган. Н.Ш. жавобан Абдулла Юнусовнинг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган. Бундан ташқари, уларни ажратмоқчи бўлган Сирожиддин Зуфаровни ҳам пичоқ билан жароҳатлаган.

Н.Ш. қўлга олинган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси ҳукмга кўра, 19 ёшли Н.Ш. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (қасддан баданга оғир зарар етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми «г» (безорилик) банди билан айбдор деб топилган.

Унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш кўринишидаги жазо тайинланган.