Ўзбекистон президентининг махсус вакили Эрон элчиси билан нималарни муҳокама қилди?
(last modified Wed, 26 Dec 2018 11:45:26 GMT )
декабр 26, 2018 16:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президентининг махсус вакили Эрон элчиси билан нималарни муҳокама қилди?
    Ўзбекистон президентининг махсус вакили Эрон элчиси билан нималарни муҳокама қилди?

2018 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Эрон Ислом Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди

ТИВ хабарига кўра, суҳбатда Ўзбекистон – Эрон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.

2018 йилда икки томонлама муносабатлардаги ижобий ўсиш мамнуният билан қайд этилди ва 2019 йилдаги қўшма тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш доирасида ҳамкорлик масаласига ҳам эътибор қаратилиб, ушбу мамлакатда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда, жумладан минтақавий аҳамиятга эга темир йўл магистралини қуришда ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Ёрлиқ