Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди
(last modified Thu, 27 Dec 2018 11:56:00 GMT )
декабр 27, 2018 16:56 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди
    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди

Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, давлат раҳбарлари кириб келаётган янги йил муносабати билан ўзаро табрик алмашишган.

Бундан ташқари, суҳбат чоғида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан, 2018 йил октябрида Россия Федерацияси президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

«Стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ҳамда бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлик тасдиқланди», - дейилади Кремль хабарида.

Ёрлиқ