Марказий Осиё президентлари Янги йилни қандай кутиб олишади?
Гурбангули Бердимуҳамедов ҳамма жойга невараси билан боради, Нурсултон Назарбоев эса ҳар йили Олма-Ота томон йўл олади.
Sputnik. Марказий Осиё етакчилари Янги йил байрамини асосан оила даврасида кутиб олишади, деб ёзади "Коммерсантъ" нашри.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кўп жойларга севимли невараси Керимгули билан боради. Куни кеча Янги йил олдидан уюштирилган тадбирда билан иштирок этиб, невараси ёзган қўшиқни биргаликда ижро этишди.
Қозоғистон давлат раҳбарининг қизи Дарига Назарбоева сўзларига кўра, Янги йил кечасида оиланинг барча аъзоси бирга йиғилади. Улар Янги йилни кутиб олиш учун президентнинг Олма-Отадаги уйига томон йўл олишади.
“Яъни қозоғистонликларни ҳайратга солувчи бирор нарса йўқ. Биз ҳам бошқа оилалар сингари оддий оила ва одамлармиз, хурсандчилик қиламиз, бирга йиғилишни яхши кўрамиз. Ва албатта ойимиз тайёрлаган бешбармоқни еймиз”, - дейди Қозоғистон президенти қизи.
Қирғизистон етакчиси Сооронбай Жээнбеков ҳам байрамни оила даврасида кутиб олиш ихлосмандларидан. У 2018 йилда Янги йилни биринчи марта мамлакат раҳбари сифатида кутиб олганди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳақида тўхталадиган бўлсак, 2016 йилнинг охирида уни рафиқаси билан биргаликда "Сафед Дара” курортида чанғи учаётганини кўришган. Ўтган йили эса у тожикистонликларга табрик йўллаш билан кифояланганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил Янги йил байрамини оила даврасида нишонланганди, келаётган байрамни қандай кутиб олиши тўғрисидаги режалари ҳозирча маълум эмас.
Қўшни мамлакат давлат раҳбарларидан фарқли ўлароқ оммавий янги йил базмларида иштирок этмайди. Ўзидан олдинги вазифадошлари ҳамда бошқа давлат ҳамкасблари сингари, у Янги йил кечасида фуқароларга мурожаат қилиб, табрик йўллайди.