Бир неча уй ва квартираларга эга шахслар учун солиқ миқдори оширилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i41669-Бир_неча_уй_ва_квартираларга_эга_шахслар_учун_солиқ_миқдори_оширилади
Ўзбекистонда бир неча уй-жойга ва дала ҳовлига эга шахслар учун юқори ставкада мулк солиғи жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги уй-жой фонди объектлари учун юқори миқдорда солиқ тўлайдилар.
(last modified 2018-12-30T05:33:19+00:00 )
декабр 30, 2018 10:33 Asia/Tashkent
  • Бир неча уй ва квартираларга эга шахслар учун солиқ миқдори оширилади
    Бир неча уй ва квартираларга эга шахслар учун солиқ миқдори оширилади

Ўзбекистонда бир неча уй-жойга ва дала ҳовлига эга шахслар учун юқори ставкада мулк солиғи жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги уй-жой фонди объектлари учун юқори миқдорда солиқ тўлайдилар.

Бу ҳақда «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги Президент қарорида белгилаб қўйилган.

Ҳужжатга кўра, Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда 2019 йил 1 майига қадар, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, жисмоний шахсларнинг иккинчи ва ундан кейинги уй-жой фонди объектлари учун юқори ставкадаги солиқларни жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топшириғи берилган.