Ўзбекистон гази Қозоғистон орқали транзит қилинади
(last modified Sun, 30 Dec 2018 05:38:03 GMT )
декабр 30, 2018 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон гази Қозоғистон орқали транзит қилинади
    Ўзбекистон гази Қозоғистон орқали транзит қилинади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзбек газининг Қозоғистон ҳудуди орқали транзит қилиниши тўғрисида келишув имзолади, деб хабар берди «КазТрансГаз» АЖ матбуот хизмати.

«Қозоғистоннинг «КазТрансГаз» АЖ ва Ўзбекистоннинг «Ўзтрансгаз» АЖ миллий операторлари илк бор Тошкент шаҳри истеъмолчилари учун ўзбек газини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали етказиб бериш тўғрисида келишув имзолади», дейилади хабарда.

Келишувга кўра, Қозоғистон ҳудуди орқали бир млрд куб метргача газ етказиб берилади.

Хабарда айтилишича, мазкур келишув Тошкент шаҳрида қишки мавсумда энергетик мувозанатни таъминлаш имконини беради. 

«Газ Газли—Чимкент ва Бухоро газ тармоғи тумани — Тошкент—Бишкек—Олмаота газ тармоқлари орқали етказиб берилади», дейилади хабарда.

Ёрлиқ