Каримов қулга айлантирган халқни Мирзиёев қандай озод қиляпти?
(last modified Mon, 31 Dec 2018 15:40:19 GMT )
декабр 31, 2018 20:40 Asia/Tashkent

Халқаро қулдорлик кўрсаткичининг жорий йилги ҳисоботида Ўзбекистон шунчалик катта ижобий натижага эришганки - мамлакатдаги аҳвол 67 давлатдан яхшиланган. Инсонларни қуллик шароитидан чиқариш бобида Ўзбекистон Туркия ва Россиядан ҳам кўра яхши натижага эришган

Хуллас, ҳозир Қулдорлик бўйича Ўзбекистон 167 давлат ичида 67 чи ўринга тушган.

Ҳали атиги икки йил олдин - марҳум Каримов тирик бўлган 2016 йилда ҳам Ўзбекистон дунёда замонавий қулдорлик авж олган энг ёмон икки давлатдан бири бўлган. Бири Шимолий Корея, бошқаси Ўзбекистон эди. Тўғри баъзан бу рўйхатга Африканинг Мавританияси ҳам қўшиларди. Бунга бош сабаб - Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили бир миллиондан кўп фуқаросини қуллик ва эрксизлик шароитида мажбурий меҳнатга, яъни пахта ишларига мажбурлаб келганидир.

                                                                                                                                              BBC лавҳаси