Болалар боғчаси учун тўлов 2019 йил 1 майдан ошади
(last modified Tue, 01 Jan 2019 08:15:45 GMT )
Январ 01, 2019 13:15 Asia/Tashkent
  • Болалар боғчаси учун тўлов 2019 йил 1 майдан ошади
    Болалар боғчаси учун тўлов 2019 йил 1 майдан ошади

Давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари 2019 йил 1 майдан жорий этилади. 

Norma’нинг ёзишича, унгача тўлов 2018 йил учун белгиланган амалдаги миқдорлар бўйича амалга оширилади. Давлат болалар боғчаларида ота-оналар болалари учун қанча миқдорда тўлашлари муаcсаса жойлашган жой ва унинг иш режимига боғлиқ.

Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида, Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида, Самарқанд вилоятининг  Нуробод, Қўшработ, Ургут, Булунғур ва Пахтачи туманларида, Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида, Фарғона вилоятининг  Сўх туманида, Фарғона туманининг «Шоҳимардон» ва «Ёрдон» қишлоқларида жойлашган давлат МТМда болалар таъминоти учун ота-оналардан ҳар ойда олинадиган тўлов миқдорлари ўрнатилган миқдорга нисбатан 50% миқдорида белгиланади.

Ҳужжат 1.05.2019 йилдан кучга киради.