Самарқандда ҳужжатсиз Lacetti ҳайдаган ўқувчи 3 яшар боланинг умрига зомин бўлди
Январ 03, 2019 16:34 Asia/Tashkent
2 январь куни Самарқанд туманида яшовчи 35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Д.Х. ҳужжатларсиз бобоси номидаги Lacetti автомобилини «Зарафшон» шоҳкўчасида ҳайдаб кетаётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Matiz билан тўқнашув содир этган, 3 яшар болакай вафот этди.
ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчисининг 3 ёшли ўғли жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи, унинг турмуш ўртоғи ва бир ёшли қизи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
-
Тошкентнинг Олмазор туманида 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
-
«Шаҳрисабз—Қарши» автомобиль йўлидаги ЙТҲда 3 киши қурбон бўлди