Январ 07, 2019 10:36 Asia/Tashkent
  • Аэропорт ва темир йўл вокзалларида ибодат жойлари ташкил этилади

Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар ва темир йўл вокзалларида 2019 йилнинг 1 июнига қадар ибодат амалларини бажаришга мослаштирилган хоналар ташкил этилади.

Президент имзолаган “Ўзбекистон Республикасида туризмни тезкор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда мана шундай кўрсатма берилди.

Ибодат амалларини бажариш хоналари билан биргаликда таҳоратхоналар ҳам жиҳозланади.

Айни пайтда фақат Тошкент халқаро аэропортида 2017 йилнинг ноябрида ташкил этилган намозхона ишлаб келмоқда.

Хабарда айтилишича, аҳолисининг 95 фоизи мусулмон бўлган Ўзбекистонда 16та диний конфессияга даҳлдор бўлган 2200 дан ортиқ диний ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ёрлиқ