Ўзбекистон "Ёрқин Гужарат" форумига тайёргарлик кўрмоқда
Келгуси ҳафтада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга бориши режалаштирилган
2019-йилнинг 10-январ куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ҳиндистон элчиси Винод Кумар билан учрашди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Учрашувда Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистон бўлиб ўтадиган "Динамик Гужарат" 9-Халқаро инвестиция саммитида иштирокига ва олий даражадаги икки томонлама учрашувларга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилган.
Суҳбат давомида Гужарат саммити доирасида режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби ҳамда Ўзбекистон делегацияси иштироки билан боғлиқ ташкилий-протокол характердаги масалалар муҳокама қилинган. Тиббиёт, фармацевтика ва таълим соҳаларида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришнинг зарурлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, "Ёрқин Гужарат" халқаро саммити 9-бор 18-20 январ кунлари Ҳиндистоннинг Гужарат штатида ўтказилади.
Гужарат - Ҳиндистоннинг ижтимоий-иқтисодий томондан ривожланган регионларидан биридир. У ҳиндистон миллий тараққиёти драйвери ҳамда савдо, бизнес ва инвестиция соҳасида жозибадор региони ҳисобланади.