Дипломатия университети талабаси гавжум жойда осилган ҳолатда топилди
Йигитнинг ёши 23 ёшдалиги, у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети "Халқаро муносабатлар" бўлимининг 4 курс талабаси бўлгани маълум
Sputnik. Тошкентдаги дипломатия университети талабаси Юнусобод 12-даҳасидаги жамоат жойда арқонга осиғлиқ ҳолатда топилди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати хабарига кўра, жасад 15 январь куни эрталаб тахминан 7.50 да Юнусобод 12-даҳа одамлар ўтадиган йўлакдаги дарахтларнинг бирида осиғлиқ ҳолатда топилган.
Идора хабарига кўра, кўздан кечириш давомида ҳалок бўлган йигитнинг танасида зўравонлик аломатлари аниқланмаган.
Суд-тиббий экспертизаси йигит сиртмоқ орқали нафас олиш йўллари бўғиб қўйилиши - механик асфиксия туфайли, вафот этган. Яъни у осилиш орқали ўз жонига суиқасд содир этган.
Йигит нега ўзини осгани сабаблари ҳозирча очиқланмаяпти.
Прокуратура ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.
Йигитнинг ёши 23 ёшдалиги, у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети "Халқаро муносабатлар" бўлимининг 4 курс талабаси бўлгани маълум.