Январ 19, 2019 15:53 Asia/Tashkent
  • Фазлиддин Ғоибназаров рақибини 3-раунддаёқ нокаутга учратди

Тошкент вақти билан 19 январь тонгида Рио Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга чиқди

Саккиз раундга мўлжалланган жанг муддатидан аввал якунига етди. Фазлиддин Гарсияни 3-раундда нокаутга учратди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи профессионал рингдаги кетма-кет 7-ғалабасини нишонлади.

Маълумот учун, Фазлиддин бугунги жангга қадар профессионал боксда 6 марта рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонганди (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 та жанг ўтказиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда эса мағлуб бўлганди. Битта баҳсда дуранг натижа ҳам қайд этганди.

Ёрлиқ