Германия Ўзбекистонга келаётган туристларни огоҳлантирди
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга отланган туристларни бир неча хавфлар ҳақида огоҳлантирган.
Ўзбекистонда умумий вазият тинч бўлишига қарамасдан, Марказий Осиё ҳудудида фаолият юритаётган исломий кучлардан эҳтиёт бўлиш керак, айниқса чегарага яқин ҳудудларда”, - дейилган хабарда.
Германия ТИВ хабарида сайёҳлар айниқса Фарғона водийсининг Қирғизистон ва Тожикистон чегарасига яқин ҳудудларида эҳтиёт бўлишлари кераклиги ва ушбу ҳудудларда чегаранинг айрим жойлари ҳалигача миналаштирилган бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган.
Ундан ташқари германиялик туристларга тунги вақтларда кўчаларда ёлғиз юрмаслик, имкон қадар гуруҳлар таркибида саёҳат қилиш ҳамда ўз буюмларига эҳтиёт бўлиш тавси этилган.
Шунингдек, гепатита А, кўкйўтал, қизамиқ касалликларига қарши эмланиш тавсия этилган.
Ўзбекистон ва Германия ўртасида 4 миллиард долларлик келишув имзоланди
Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Германия ҳарбий мутахассислари машғулот ўтказишди