Ўзбекистон валюта курслари: доллар яна кўтарилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i42527-Ўзбекистон_валюта_курслари_доллар_яна_кўтарилди
Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.
(last modified 2019-01-21T13:02:56+00:00 )
Январ 21, 2019 18:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон валюта курслари: доллар яна кўтарилди

Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 22,00 сўмга кўтарилиб, 8 378,18 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 63,58 сўмга камайиб, 9 518,45 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,36 сўмга ошди ва 126,33 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.