Ўзбекистонга психофаол дори олиб кираётган тожикистонлик қўлга олинди
(last modified Mon, 21 Jan 2019 14:37:53 GMT )
Январ 21, 2019 19:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга психофаол дори олиб кираётган тожикистонлик қўлга олинди

Ўзбекистонга 100 дона психофаол дори олиб кираётган Тожикистон фуқароси қўлга олинди.

20 январь куни Тошкент вилояти Божхона бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 15 январь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туман «Ойбек» чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган Тожикистон Республикаси фуқароси, Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида яшовчи 26 ёшли Н.А.нинг сумкасидан Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган 100 дона психафаол дори воситалари топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.