Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 12 сентябрь куни нишонланади
Ўзбекистонда 12 сентябрь — Қурбон Ҳайити нишонланадиган кун дам олиш куни деб эълон қилинди
Ўзбекистонда 12 сентябрь — Қурбон Ҳайити нишонланадиган кун дам олиш куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 9 сентябрь куни имзолади. Қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинган. «Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь (душанба) кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгилансин ва байрам сифатида кенг нишонлансин», — дейилади ҳужжатда. Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш ҳақида кўрсатма берилган.