Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қошида янги бюро тузилди
(last modified Fri, 25 Jan 2019 10:55:22 GMT )
Январ 25, 2019 15:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қошида янги бюро тузилди
    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қошида янги бюро тузилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси», «Кўчмас мулк билан ишлаш дирекцияси» ва «Амбассадор» давлат унитар корхоналарини қўшиш йўли билан уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги «Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси» давлат унитар корхонаси тузилиши ва дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бўйича ягона буюртмачи қилиб белгиланиши мумкин.

Бюро таъсисчиси этиб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгиланади.

Бюро Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси», «Кўчмас мулк билан ишлаш дирекцияси» ва «Амбассадор» давлат унитар корхоналарининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси этиб тайинланади.

Бюронинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

Ўзбекистон Республикасида дипломатик ваколатхоналарнинг фаолият олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга комплекс сервис хизматлар кўрсатиш, дипломатик ваколатхоналарнинг тегишли равишда ишлашини таъминлашга қаратилган масалаларни ҳал қилиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларда назарда тутилган дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш ва уларни жойлаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл дипломатик ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари учун мўлжалланган объект ва уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш;

дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг ходимларига бино, хоналарни ижарага бериш, кўчмас мулкнинг ижара ва олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришда кўмак бериш (воситачилик қилиш), шунингдек, ушбу бино ва хоналарнинг эксплуатациясини таъминлаш;

ўз вазифаларига тааллуқли масалалар бўйича дипломатик ваколатхоналарнинг манфаатларини Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, корхона ва муассасаларида ифода этиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда дипломатик ваколатхоналарда ишлайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига унга юклатилган вазифаларни бажаришда, шу жумладан, хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш, миллий товар ва хизматларни олға суриш, мамлакатга туристлар оқимини кўпайтириш, протокол тадбирларини ўтказиш, хорижий делегацияларни кутиб олиш-кузатиш, чет элга хизмат сафарига чиқаётган ходимларга авиачипталар харид қилиш, автотранспорт хизматларини кўрсатиш ва бошқалар бўйича кўмак бериш;

бўш вақт ва дам олишни ташкиллаштириш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хизматлар тақдим этиш.

Бюро орқали қуйидагилар амалга оширилиши белгиланади:

дипломатик ваколатхоналар (жумладан, халқаро ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотлар)нинг, хорижий давлатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, уларнинг ваколатхона ва филиалларининг; мухбирлар, мухбирлик пунктлари (бюро, офислари)нинг; савдо ваколатхоналарининг; хорижий банк ва тижорат ташкилотлари, шунингдек, доимий муассасаларнинг автотранспорт воситаларини рўйхатга (қайта рўйхатга) қуйиш, рўйхатдан чиқариш, техник кўрикдан ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномаларининг эквивалентларини бериш (алмаштириш) ва давлат рақами белгиларини бериш;

божхона ҳужжатларини расмийлаштириш, дипломатик ваколатхоналар номига келиб тушаётган юкларни декларациялаш, божхонада қайта ишлаш;

дипломатик ваколатхоналарнинг радиоэлектрон алоқа воситалари ва радиоузатувчи қурилмаларни сотиб олиш, ўрнатиш, олиб кириш ва эксплуатация қилиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;

дипломатик ваколатхоналар меҳмонларини рўйхатга қўйиш, кириш визалари ва виза талабномасини, дипломатик ваколатхоналарда ишловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқишлари учун ҳужжатларни расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг дипломатик ваколатхоналарга ишга жойлашишларини расмийлаштиришда, уларнинг меҳнат стажини ҳисобини юритишда, ишга қабул қилиш ёки бўшатиш тўғрисида тегишли буйруқларни чиқаришда кўмаклашиш.

Ёрлиқ