1 июлдан бошлаб ЙПХ инспекторлари мобил видеокамера билан ишлашни бошлайди
Ўзбекистонда 2019 йил 1 июлдан бошлаб йўл-патруль хизматининг барча инспекторлари мобиль видеокамера билан жиҳозланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берган.
Ҳукуматнинг 1 декабрдаги қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
«Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини очиқ, мобил видеокамерадан фойдаланиб олиб боришга мажбур бўлади», - дея хабар беришган ИИВдан.
ЙПХ ходими хизмат вазифасини амалга оширишда мобил видеокамерадан фойдаланиши ва бу ҳақда йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилишга мажбур.
Эслатиб ўтамиз, йўл-патрул ва патруль-пост хизматларининг барча ходимлари мобил камералар билан фаолият олиб бориши зарурлиги тўғрисида президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг декабрида Олий Мажлис палатасига мурожаатида маълум қилган эди.