Алишер Султонов энергетика вазири этиб тайинланди
Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ўрнатувчи янги ваколатли орган — вазирлик ташкил этилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Алишер Султоновни бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этиб энергетика вазири лавозимига тайинлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Алишер Саидаббосович Султонов, президент фармонига асосан, бош вазирнинг геология, ёнилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди”, - дейилган хабарда.
Шу билан бир вақтда, президент Султоновни янги ташкил қилинган энергетика вазирлигига раҳбар этиб тайинлади.
Хабарда айтилишига кўра, энергетика вазирлигига зиммасига республиканинг ёнилғи-энергетика мажмуасига боғлиқ бўлган барча масалалар топширилади. Олдин ушбу соҳани бир неча компаниялар бошқарар эди: "Ўзбекэнерго", "Ўзбекнефтегаз" ва "Ўзбекгидроэнерго".