Суюнчи: Тошкентда ўрик гуллади!
(last modified Wed, 13 Feb 2019 14:58:05 GMT )
феврал 13, 2019 19:58 Asia/Tashkent
  • Суюнчи: Тошкентда ўрик гуллади!

Тошкентда одатда ўрик дарахти март ойида гуллайди, аммо илиқ об-ҳаво сабабли феврал ойининг ўртасида куртак ёзиб, гуллай бошлади.

 

 Ҳаво ҳарорати 5 даражагача кўтарилганда, дарахт куртак ёзади. Агар ҳаво ҳарорати узоқ муддат давомида сақланса, дарахт гуллай бошлайди.

Ўзбекистон пойтахтидаги сўнгги илиқ кунлар айрим ўрик дарахтларининг гуллашига олиб келди. Ҳозирда пойтахтда баҳор тароватини ҳис этиш мумкин.