Очилбой Раматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Татаристонга боради
феврал 19, 2019 16:39 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Республикасининг делегацияси Татаристон Республикасига ташриф буюради
Ташриф қурилиш, транспорт, коммунал ва ободонлаштириш соҳаларининг бугунги аҳволини, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб бериши масалаларини комплекс ўрганиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳукумат фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2019 йил 20-21 февраль кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида бўлади.
Қайд этилишича, делегация аъзоларининг Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрига учиб бориши ва келиши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ҳаво кучларининг ҳарбий-транспорт авиацияси самолёти билан амалга оширилади.
Ёрлиқ