Ўзбекистон пойтахти Жиззахга кўчириладими?
Ёзувчи Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззахга кўчириш ҳақида таклиф билдирганди.
Ўзбекистон пойтахтини Тошкентдан Жиззахга кўчириш ҳақида таклиф юзасидан Sputnik Ўзбекистон агентлиги сўров ўтказди.
Сўровда 649 киши иштирок этди. Натижаларга кўра, 50 фоиздан ортиқ киши мамлакат пойтахтини Жиззах шаҳрига кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деган бандга овоз берган. Кўпчилик ўзбекистонликлар бу ташаббусни бюджет маблағини бекорга сарфлаш дея баҳолашган.
Бироқ 13 фоиз кишилар пойтахтни республиканинг жўғрофик марказида ташкил қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлашган.
Сўровда қатнашганларининг 17 фоизидан кўпи Самарқандга пойтахт мақомини қайтаришга овоз беришган. Айнан Самарқанд шаҳри XIV асрда Амир Темир давлатининг пойтахти, 1925-1930 йилларда эса Ўзбекистон ССРнинг пойтахти бўлган.
Сўровда қатнашганларнинг 10 фоизига яқин қисми Ўзбекистон пойтахтини янги жойда ташкил қилишга овоз беришган.
Шунингдек, 9 фоиздан ортиқ киши “ҳукумат бунга бормайди” деган бандга овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ёзувчиси Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон иқтисодий қудрат чўққисига чиққанда, пойтахтни Жиззах вилоятига кўчириш керак деган таклиф берганди.
-
Қайси ташкилотда ишловчи ходимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинади?