Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Оролни қутқариш бўйича режаларни муҳокама қилишди
(last modified Tue, 26 Feb 2019 11:17:40 GMT )
феврал 26, 2019 16:17 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Оролни қутқариш бўйича режаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқотида Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш ва экологик фалокатнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди

Давлат раҳбарлари Аваза шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитининг муваффақиятли ўтказилгани ҳамда Туркманистоннинг ушбу жамғармадаги самарали раислиги минтақа мамлакатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг Орол муаммосини ҳал этиш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларига янги суръат бағишлаганини қайд этишди.

Суҳбат давомида БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди ўз фаолиятини бошлагани ҳамда денгизнинг қуриган тубида ўрмонлар яратиш бўйича олиб борилаётган кенг миқёсли ишлар юксак баҳоланди.