Долзарб! Ӯзбек сўмидан ортиқча ноллар олиб ташланадими?
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i44022-Долзарб!_Ӯзбек_сўмидан_ортиқча_ноллар_олиб_ташланадими
Ўзбекистон Марказий Банки раҳбари Мамаризо Нурмуратов журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда сўм деноминацияси (ортиқча нолларни олиб ташлаш)  ҳақидага саволга жавоб берди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
март 06, 2019 11:15 Asia/Tashkent
  • Долзарб! Ӯзбек сўмидан ортиқча ноллар  олиб ташланадими?

Ўзбекистон Марказий Банки раҳбари Мамаризо Нурмуратов журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда сўм деноминацияси (ортиқча нолларни олиб ташлаш)  ҳақидага саволга жавоб берди.

Ундан ташқари Марказий банк раҳбари сўзларига кўра, деноминация – бу техник жараён холос. Уни ўтказиш жуда осон, лекин Марказий банк ҳозирча ўз олдига бундай вазифа қўймаган.

“Биз ҳозирча бундай ишни мақсад қилмаганмиз. Мавжуд номиналдаги пуллар қулай ва аҳолининг нақд пулга бўлган талабларига жавоб беради”, - деди Нурмуратов.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 22 августида Ўзбекистонда 50 минг сўмлик, 2019 йилнинг 25 февралида – 100 минг сўмлик банкноталар муомалага киритилган эди.

Маълумот учун: деноминация бу – молиявий ислоҳотнинг бир тури бўлиб, у валюта номинал қийматини камайтиришни, бир неча эски намунадаги қоғоз пул ўрнига 1 та янги намунадаги банкнота ишлатишни  назарда тутади.