Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i44043-Россия_соғлиқни_сақлаш_вазирлиги_делегацияси_Ўзбекистонга_келди
Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова бошчилигидаги делегация бугун, 6 март куни Ўзбекистонга келди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
(last modified 2019-03-06T11:38:47+00:00 )
март 06, 2019 16:38 Asia/Tashkent
  • Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди
    Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди

Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова бошчилигидаги делегация бугун, 6 март куни Ўзбекистонга келди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Ташриф доирасида делегациянинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов билан учрашуви бўлиб ўтади. Унда соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, томонлар биргаликда қўшма факультетларни ташкил этиш, бакалавр, магистр ва клиник ординатурадаги таълим дастурларини такомиллаштириш каби қатор масалаларга ҳам эътибор қаратилади.

Делегация аъзолари, шунингдек, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, хусусий клиникалар, бирламчи тиббий ёрдам муассасалари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртларига ташриф буюриб, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.