Фарғонада тожикистонлик ва қирғизистонлик ёшлар иштирокида халқаро фестиваль бошланди
(last modified Mon, 11 Mar 2019 11:48:27 GMT )
март 11, 2019 16:48 Asia/Tashkent
  • Фарғонада тожикистонлик ва қирғизистонлик ёшлар иштирокида халқаро фестиваль бошланди

Фарғона шаҳридаги тадбиркорлар марказида халқаро ёшлар фестивалида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегарадош вилоятлари ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, диний соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, талаба ёшлари қатнашмоқда

11 март куни эрта тонгда Бешариқ туманидаги «Андархон» чегара постида Тожикистоннинг Сўғд вилояти делегацияси, Водил чегара постида Қирғизистоннинг Боткент вилояти делегацияси ҳамда Ўзбекистоннинг Андижон вилоятининг «Дўстлик» чегара постида Ўш ва Жалолобод вилоятлари ёшлари тантанали кутиб олинди.

Икки кун давом этадиган мазкур халқаро фестивалда «Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари» мавзусида ўқув-семинари ҳамда «Биз келажакни биргаликда бунёд этамиз!» шиори остида ёш олимларнинг инновацион ғоялари, тадбиркор ва ҳунарманд ёшлар кўргазмалари ташкил этилади. Фестиваль иштирокчиларидан иборат жамоалар ўртасида мини-футбол, волейбол, стол тенниси бўйича «Дўстлик» кубоги мусобақалари ўтказилади.