Ўзбекистон аҳолиси қўшниларига қараганда тезроқ қарияпти
Ўзбекистон аҳолиси қарийб 58 ёшда қаришни бошлайди, Озарбойжонда ҳам худди шундай кўрсаткич. Тожикистон, Беларусь ва Грузия фуқароларида кексалик белгилари 60 ёшда, Қирғизистон, Латвия ва Литвада эса 61 ёшда пайдо бўлади.
Lancet нуфузли тиббиёт журналида бу ҳақда эълон қилинган. Россияликлар 159 мамлакатда яшовчиларга қараганда тезроқ қарияпти.
Тадқиқот муаллифлари аҳоли кексайиш кўрсаткичларини аниқлашнинг ўзига хос услубини ишлаб чиқдилар. Улар одамлар кекса кишиларга хос бўлган касалликларга чалина бошлайдиган ўртача ёшни аниқлашди. Бундай касалликлар рўйхатига Альцгеймер ва Паркинсон касаллиги, гипертония, катаракта ҳамда глаукома каби 92та ташхис киритилди.
Кекса ёшдаги касалликлар ривожи бўйича ўртача ёш - 65. Россияда у анча паст - 59 ёш, дея таъкидлайди тадқиқот муаллифлари. Бу 2018 йилги ислоҳотдан кейин эркаклар учун белгиланган пенсия ёшидан ҳамда Беларусь, Ҳиндистон, Индонезия, Жанубий Африка ва Эфиопиядаги қариш ёшидан пастдир.
Тадқиқот натижаларига кўра, Япония (76,1 ёш), Швейцария (76,1), Франция (76) ва Сингапур (76) аҳолиси кечроқ қаришни бошлайди. Ҳаммадан эрта - Папуа-Янги Гвинея (45,6), Маршалл ороллари (51) ва Афғонистон (51,6) аҳолиси.