Евроиттифоқ ҳайъатининг Тошкентдаги мулоқоти
Европа иттифоқи ҳайъати Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири билан мулоқотда иккитомонлама, минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишди.
ФОРС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Европа иттифоқининг Марказий Осий мамлакатлари бӯйича махсус вакили Питер Буриан ва ушбу ташкилотнинг Афғонистон бӯйича махсус вакили Роланд Кобиа бугун Тошкентда Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан мулоқот қилишди.
Учрашувда Афғонистон муаммосини ҳал қилишда Ӯзбекистон ва Европа Иттифоқи ӯртасидаги ҳамкорликлар, шунингдек Орол денгизига боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш бӯйича фикр алмашинди.
Европа иттифоқи ҳайъати Ӯзбекистон Ташқи ишлар вазири билан мулоқотда иккитомонлама, минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилишди.