апрел 03, 2019 13:10 Asia/Tashkent
  • Bloomberg рейтинги: Искандар Маҳмудов 4,8 миллиард доллар билан 385-ўриндан жой олди.

Bloomberg 2 апрель куни дунёдаги 500 нафар миллиардер рейтингини эълон қилди. Рейтингга 4 миллиард доллар ва ундан ортиқ пулга эга шахслар кирди, улар орасида асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган икки киши бор.

1963 йилда Бухорода туғилган ва Урал тоғ-металлургия компанияси раҳбари бўлган Искандар Маҳмудов 4,8 миллиард доллар билан 385-ўриндан жой олди.

2018 йилда Bloomberg Искандар Маҳмудов 2,4 миллиард доллар йўқотгани ва Россиянинг 14 миллиардери орасида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида ёзганди.

Amazon электрон савдо сервиси асосчиси ва раҳбари Жефф Безос бу йил 150 миллиард доллар билан рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги йил давомида 24 миллиард долларга кўпайди.

Microsoft асосчиси Билл Гейтс рўйхатда иккинчи ўриндан жой олди. Унинг бойлиги 101 миллиард долларга баҳоланмоқда. Учинчи ўринни Louis Vuitton Moet Hennessy эгаси, франциялик Бернар Арно эгаллади (89 миллиард доллар).

 

Ёрлиқ