Ўзбекистон безгакдан холи давлат
(last modified Sat, 06 Apr 2019 05:38:13 GMT )
апрел 06, 2019 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон безгакдан холи давлат

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ЖССТнинг безгак касаллигини элиминация қилган давлат мақомини тасдиқловчи сертификатини тақдим этди.

“Л. Куппенс хоним Ўзбекистон сўнгги йилларда ҳудудни безгакдан холи қилиш борасида катта қадам ташлаганини қайд этиб, буни улкан ва тарихий ютуқ сифатида эътироф этди”, дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича, мақсадли тадбирлар ўтказилиши натижасида Ўзбекистонда сўнгги йилларда безгакнинг маҳаллий қайд этилиши умуман кузатилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2017 йилда Ўзбекистонда қизамиқ ва қизилча касаллиги элиминация қилинганини халқаро миқёсда эътироф этганди.

Ёрлиқ