апрел 10, 2019 15:16 Asia/Tashkent
  • Amnesty International : Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров адолат доирасида суд қилиниши керак

Amnesty International коррупцияда айбланиб қамоқда сақланаётган Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировнинг суд ишида очиқликка ва судларда мустақил экспертлар ҳамда халқаро кузатувчилар иштирокини таъминлашга чақирди.

Мактубда халқаро ташкилот Шавкат Мирзиёевни Рашиджон Қодиров ва у билан бирга тергов қилинаётган 12 нафар шахсни қийноқларга солиб, ғайриинсоний муносабатдан ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда зарур бўлган малакали тиббий ёрдам олишига имконият яратиб беришни сўраган. Ташкилот собиқ бош прокурор қийноқларга солинган бўлиши эҳтимолидан ташвишдалигини билдириб ўтган.

Маълумот учун, Рашиджон Қодиров 23 февраль куни қўлга олинди.

Ёрлиқ