Ўзбекистонлик аёлни ҳақорат қилган ўқитувчи экстремистлар рўйхатига киритилди
(last modified Sun, 14 Apr 2019 08:35:14 GMT )
апрел 14, 2019 13:35 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик аёлни ҳақорат қилган ўқитувчи экстремистлар рўйхатига киритилди

Новосибирскдаги мактаблардан бирида ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчилардан бири Ўзбекистондан келган боланинг онасини ҳақорат қилгани учун судда жавоб беради

Ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчи ўзбекистонлик аёлга қараб "Рус тилини ўқи, сурбет!", "Уйингга кет" ва яна бошқа ҳақоратли сўзларни айтган. Ўқитувчининг бундай муносабати бошқа ота-оналарга ёқмаган ва уларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Хабардай айтилишига кўра, айни дамда Наталья Оганисян (ўқитувчи) устидан Россия ЖКнинг 282 моддаси (Экстремизм, бошчаларга нисбатан нафрат уйғотиш ва ҳақорат қилиш) 1 бандига асосан жиноят иши очилган. Ўқитувчини руҳий экспертизадан ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу жиноят иши доирасида ўқитувчига 5 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин. Ундан ташқари айни дамда у Россия экстремистлар рўйхатига киритилган.