Ўзбекистон, Туркия ва Покистон ҳарбийларининг Форишдаги қўшма машғулотлари якунланди
(last modified Sat, 27 Apr 2019 06:05:09 GMT )
апрел 27, 2019 11:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Туркия ва Покистон ҳарбийларининг Форишдаги қўшма машғулотлари якунланди

Кеча Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида Ўзбекистон, Туркия ва Покистон қўшинлари бўлинмалари ўртасида “Ҳамдўстлик қалқони–2019” махсус тактик-ўқув машғулотларининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Машғулотларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғининг ўринбосари полковник Шуҳрат Икрамов, Туркия ҳамда Покистоннинг Ўзбекистондаги ҳарбий атташелари Мустафа Балоглу ва Имрон Ориф, масъул офицерлар ва ОАВ вакиллари бевосита кузатиб борди.

Амалий ҳаракатлар давомида махсус қўшма амалиёт кучлари бўлинмалари томонидан тоғли ҳудудда шартли ноқонуний қуролли гуруҳни разведка қилиш, блоклаш ва йўқ қилиш, вертолёт авиацияси ёрдамида йўқ қилиш бўйича вазифалар бажарилди. Машғулотга Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли иккита Ми-24 вертолётлари ҳам жалб этилди.

Шунингдек, ҳар учала давлат ҳарбийлари томонидан экстремал шароитларда яшовчанликни таъминлашда қўл келадиган содда ва унумли механизм намуналари кўрсатиб берилди.

Махсус тактик машқлар натижаларига кўра, Туркия, Покистон ва Ўзбекистон қуролли кучларининг махсус қўшма амалиёт кучлари бўлинмаларига юкланган вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Ёрлиқ