май 12, 2019 11:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг мустақил ОАВларни қўллаб-қувватлаш фонди директори қўлга олинди

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Саид-Абдулазиз Юсуповузоқ вақт давомида фирибгарлик йўли билан одамлардан жуда катта миқдорда пул олган.

Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддасида кўзда тутилган фирибгарлик фактлари аниқланганлиги юзасидан ушланган.

Маълум қилишларича, Саид-Абдулазиз Юсупов томонидан жуда катта миқдордаги зиённи кўзда тутувчи фирибгарлик фактларининг содир этилганлиги аниқланганлиги нуқтаи назаридан ҳозирда унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиши масаласи кўрилмоқда.

Аниқланишича, бу фирибгарлик ҳолати Юсупов томонидан содир этилган рецидив жиноят ҳисобланади. У аввал хам Жиноят кодексининг шу моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланган.

Ёрлиқ