Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдириб кетилди
Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси — эр-хотин, икки ўғил ва бир қизни ваҳшийларча ўлдириб, Қўшработ тумани Боқи қишлоғида Damas автомашинаси ичига ташлаб кетишган.
15 май куни машина ичидаги жасадларни кўриб қолган фуқаролар бу ҳақда зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Марҳумларнинг бошига оғир метал билан уриб ўлдириб, одамлар серқатнов бўлмайдиган жойга ташлаб кетишган.
Самарқанд вилояти ИИБ мазкур жиноят ҳақиқатда содир этилганлигини тасдиқлади.
Ушбу оилани танийдиган «Дарё» манбалари марҳум эр-хотиннинг яна бир фарзанди борлигини маълум қилди.
Жиноят ким томонидан ва қачон содир этилганлиги номаълум. Ҳозирда жиноятчини топиш учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.