Самарқандда 60 минг доллар пора олаётган инспектор ушланди
май 18, 2019 11:29 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 15 май куни вилоят прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
15 май куни соат 12:40 да Самарқанд вилояти Тайлоқ туман ИИБ ҲПБ ИИО профилактика катта инспектори А.С. 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.М.дан туман ҳокимининг бинога бўлган эгалик қилиш ҳақидаги қарорини чиқартириб бериш эвазига олдиндан келишилган 70 минг АҚШ долларидан 60 минг долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
-
Тезкор хабар! АҚШ Гулнора Каримовани катта миқдорда пора олишда айбламоқда
-
Ана холос! $400 000 пора билан қўлга тушган ҳоким ўз ҳамтовоқларига қарши кўрсатма бермоқда