Ўзбекистоннинг Гулистон шаҳрида икки кунлик чақалоқни 2 млн сўмга сотаётганлар ушланди
май 18, 2019 14:06 Asia/Tashkent
Сирдаё вилояти гулистон шаҳри «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар чақалоқ савдоси билан қўлга олинган.
15 май куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Гулистон шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбир давомида «Бўстон» МФЙда истиқомат қилувчи Б.А. ва Б.Л. фуқаро Б.А.нинг 2019 йилнинг 13 май куни туққан фарзандини Д.З.га 2 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёрлиқ