"Газпром" ва "Ўзбекнефтгаз" Ўзбекистондан газ сотиб олишни муҳокама қилди
Томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Хусусан, Ўзбекистондан табиий газ харид қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш хусусида гап борди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. "Газпром" ва "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Ўзбекистондан табиий газ харид қилиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш борасида музокара ўтказди, деб хабар берилади "Газпром" матбуот релизида.Сешанба куни "Газпром" бошқаруви раиси Алексей Миллер ва "Ўзбекнефтгаз" МХК бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг учрашуви бўлиб ўтди.
"Газпром" ва "Ўзбекнефтгаз" МХК 2002 йилда стратегик ҳамкорлик ҳақида келишув имзолаган бўлиб, унга кўра “Газпром” маҳсулотни тақсимлаш келишуви асосида Ўзбекистон ҳудудида табиий газ қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этиши кўзда тутилган.
"Газпром" 2004 йилдан буён маҳсулотни тақсимлаш келишуви асосида Шахпахта конида қолдиқ заҳираларни консервациядан чиқариш ва ўзлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этмоқда.2015 йилда "Газпром" Ўзбекистондан 6,38 миллиард куб метр газ сотиб олди.