Россияда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи жинсий тажовузга учради
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i45693-Россияда_ўзбекистонлик_аёл_ва_унинг_вояга_етмаган_қизи_жинсий_тажовузга_учради
Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи ўғирлаб кетилиб, тўрт кун давомида зўрланган.
(last modified 2019-05-29T06:24:44+00:00 )
май 29, 2019 11:24 Asia/Tashkent
  • Россияда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи жинсий тажовузга учради

Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи ўғирлаб кетилиб, тўрт кун давомида зўрланган.

«Ватандош» минтақалараро ўзбек ватандошлиги уюшмаси раиси Усмон Баратовга 18 май куни интернет орқали 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси мурожаат қилган. Аёл жорий йилнинг 5—9 май кунлари икки нафар номаълум шахс томонидан ижрага олинган Дачный проспектидаги 24-хонадонда 13 ёшли қизи билан бирга бир неча кун давомида сақланганини, тўрт кун давомида жинсий зўравонлик қурбонига айланганини сўзлаб берган.

Тергов қўмитаси томонидан Россия Жиноят кодексининг 131- («Зўрлаш») ҳамда 127-моддалари («Икки ёки ундан ортиқ шахснинг қонунга хилоф равишда озодлигини чеклаш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат бўйича 47 ёшли Тожикистон фуқароси гумонланувчи сифатида қўлга олинган. Ушбу шахс ишсиз, Петербургга ноқонуний равишда келиб қолган, ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган.