Суриядаги жангарилар Ўзбекистонга 148 нафар хотин ва уларнинг болаларини топширди
(last modified Thu, 30 May 2019 08:38:05 GMT )
май 30, 2019 13:38 Asia/Tashkent
  • Суриядаги жангарилар Ўзбекистонга 148 нафар хотин ва уларнинг болаларини топширди

Суриядаги курд жангарилари 148 нафар хотинлар ва болаларини Ўзбекистон ҳукуматига топширганлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Суриядаги курдларнинг ахборот агентлиги хабар берган.

Агентлик маълумотларига кўра, жангарилар оилалари Дайр-аз-Зор провинциясида ўтказилган операция давомида "Сурия демократик кучлари" (SDF) араб-қурд отрядларига таслим бўлган.

Таъкидланишича, Суриянинг Камишли шаҳрида ўтказилган матбуот-анжуманида қурдларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари жангарилар оилалари аъзолари Ўзбекистон ҳукуматига топширилгани ҳақида эълон қилган. Матбуот-анжуманида Ўзбекистоннинг БАА бош консули иштирок этган.

Болаларнинг ёши ва бошқа маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда ёш олимлар билан учрашувда бу ҳақда қисқа тўхталиб ўтган. Давлат раҳбари болалар тарбияси бўйича алоҳида топшириқ беришини таъкидлаган.

Ёрлиқ