САИДА МИРЗИЁЕВА: МАКТАБЛАРДА МАЖБУРИЙ ФОРМА ТАЛАБ ҚИЛИНИШИГА ҲАЛИ ЭРТА
(last modified Sat, 01 Jun 2019 07:22:07 GMT )
июн 01, 2019 12:22 Asia/Tashkent
  • САИДА МИРЗИЁЕВА: МАКТАБЛАРДА МАЖБУРИЙ ФОРМА ТАЛАБ ҚИЛИНИШИГА ҲАЛИ ЭРТА

Саида Мирзиёева мактабларда мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта эканлигини айтди.

"Ёдингизда бўлса, Бешта ташаббусни, энг аввало, мактаблардан бошлаш ғояси илгари сурилган эди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида, айрим жойларда шароит оғир эканлиги, кўплаб мактаблар таъмирталаб, ўқув дарсликларининг етишмаслиги, китоблар сифати жуда паст эканлиги, айрим мактабларда дарслар уч сменада ўтилишини кўрдик", - дея қайд этган АОКА директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Facebook'даги саҳифасида.

Мирзиёева бу йилдан бошлаб мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилишини таъкидлаган. "Лекин мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз", - деган у.

У шунингдек, издан чиққан таълим тизимини тузатиш жуда катта маблағ, бир неча йил вақт ва илмий ёндашувни талаб қилишини маълум қилган.

"Бироқ ҳозир шу ишларни бошламасак, эртага масала янада мураккаблашади. Бу йўлда барчамиз ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишимиз керак", - дея қайд этган Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, вазирлар маҳкамасининг қарорига мувофиқ ягона мактаб формаси 2019-2020 ўқув йилидан мажбурий бўлади.